28.03.2021 00:36
1684
Теглар
Модрич Хорватия миллий жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди

Хорватия ЖЧ-2022 саралаши доирасида гуруҳ босқичи 2-турида ўз майдонида Кипрни (1:0) мағлуб этди.

Бу баҳс мезбонлар яримҳимоячиси Лука Модрич учун Хорватия миллий жамоасидаги 135-ўйин бўлди. Бу — рекорд. 

35 ёшли футболчи ушбу кўрсаткич борасида собиқ ҳимоячи Дарио Срнанинг (134) рекордини янгилади. 

Модрич миллий жамоада 2006 йили дебют қилган ва ҳозиргача 16та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар