28.03.2021 16:46
6712
Киммих: «ЖЧ-2022ни бойкот қилиш ҳақида 10 йил аввал ўйлаш керак эди»

«Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Йозуа Киммих Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022ни бойкот қилиш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Менимча, жаҳон чемпионатини бойкот қилишда 10 йилга кечикдик. Мусобақа мезбони бу йил аниқлангани йўқ. Бойкот ҳақида 10 йил аввал ўйлаш керак эди. 

Энди имкониятдан фойдаланиб, муҳим нарсалар ҳақида суҳбатлашиш, муаммолардан хабардорликни ошириш учун платформалардан фойдаланиш керак. Бу иш фақат футболчилар зиммасида эмас. Биргаликда ишлашимиз керак», — дея Киммихнинг сўзларини келтиради Reuiters. 

Аввалроқ Британиянинг The Guardian нашри Ҳиндистон, Покистон, Непал, Бангладеш ва Шри-Ланкадан Қатарга келган 6700дан ортиқ меҳнат муҳожирлари ЖЧ-2022 учун қурилаётган объектларда ҳалок бўлганини хабар қилганди. Кейинчалик Германия мухлислар бирлашмаси мамлакат футбол иттифоқини (DFB) жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар