28.03.2021 12:09
1887
«Интер»га «Аталанта» форварди керак

«Аталанта» ҳужумчиси Луис Муриэль жамоасини ўзгартириши мумкин.

«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио ва бош директор Беппе Маротта колумбиялик футболчини жамоанинг асосий трансфер мақсадларидан бири деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек, форвардга «нерадзурри» бош мураббийи Антонио Конте ҳам қизиқиш билдирган.

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, бергaмоликлар билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган Муриэлнинг нархи 25-30 млн еврони ташкил этади. 

Ҳужумчи бу мавсумда А Серияда 26та баҳсда 16та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар