28.03.2021 09:50
3120
«Арсенал» собиқ футболчиси: «Левандовски жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлди, аммо Кейн ундан кучли» 

«Арсенал» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиcи Пол Мерсон «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейн ҳақида фикр билдирди.

«Кейн – Англиянинг энг иқтидорли футболчиси. У ҳатто Грилиш ва Фодендан ҳам қобилиятлироқ. У жуда кўп голлар уради ва бу икки футболчига қараганда яхшироқ паслар беради. Роберт Левандовски ўтган йили жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлди, аммо у ҳам Ҳарри Кейндан кучли эмас. 

Левандовски фақат Германияда порлади, Кейн эса ўзини Премьер-лигада кўрсатди. Ва Левандовски сўнгги мундиалда тўпга тегганини ҳам эслолмайман, Ҳарри эса «олтин бутса»ни қўлга киритди», – дея Мерсоннинг сўзларини келтиради Daily Star.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар