28.03.2021 17:05
455
Теглар
Ҳанданович коронавирусдан тузалиб, машғулотларга қайтди

«Интер» дарвозабони Самир Ҳандановичнинг коронавирусга топширган сўнгги тести манфий натижани кўрсатди. 

Calciomercato'нинг ёзишича, словениялик посбон умумий гуруҳдаги машғулотларга қўшилган ва у 3 апрель куни А Серия доирасида «Болонья»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида «Интер»да коронавирус авж олган ва жамоанинг «Сассуоло» билан ўйини қолдирилган эди. Касалланганлар орасида Ҳандановичдан ташқари, Данило Д'Амброзио, Стефан де Врей ва Матиас Весино ҳам бор эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар