27.03.2021 22:17
4374
Пьянич: «Мессидек футболчини бошқа кўрмаймиз»

«Барселона» яримҳимоячиси Миралем Пьянич каталонияликлар етакчиси Лионель Месси ҳақида фикрини билдирди.

«Месси билан муносабатимиз жуда яхши. Лео билан машғулотлар жараёни ва ундан ташқарида кўп гаплашамиз. «Барселона»га келган кунимдан бошлаб у ҳар доим ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди. У майдон ташқарисида ҳам мотиватор. Биз кейинчалик Мессидек футболчини бошқа кўрмаймиз. Лионель шартномаси борасида қандай қарорга келади билмайман, аммо у билан имконқадар кўпроқ бирга ўйнамоқчиман», - дея Пьяничнинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти мавсум якунида 8 нафар футболчи - Нето, Хуан Фирпо, Самуэль Юмтити, Миралем Пьянич, Рикард Пуч, Карлес Аленья, Филипп Коутиньо ва Антуан Гризманн билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар