27.03.2021 15:54
3664
«Челси» Лукакуни Премьер-лигага қайтармоқчи

«Челси» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

The Telegraph’нинг ёзишича, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олишга интилади. Аммо 20 ёшли норвегиялик голеадор учун кураш жиддий кечиши ва Эрлингни сотиб олиш имконияти инобатга олинган ҳолда «Челси» «Интер» форварди Ромелу Лукаку вариантини ҳам ўрганмоқда. Бош мураббий Томас Тухель ҳам бельгиялик ҳужумчини Премьер-лигага қайтаришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лукаку 2011-2014 йиллар давомида ҳуқуқий жиҳатдан «Челси» футболчиси саналса-да, асосан бошқа клубларда ижара асосида тўп сурган. 2019 йил ёзида эса «МЮ»дан «Интер»га ўтганди.

Маълумот учун, Лукаку А Серия жорий мавсумида 26 ўйинда 19та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар