24.03.2021 21:25
3127
Марко ван Бастен: «Ишонинг, футбол офсайдларсиз янада жозибалироқ бўларди»

Нидерлания миллий жамоаси собиқ футболчиси ва бош мураббийи Марко ван Бастен футболдаги ҳозирги ўйиндан ташқари ҳолати қоидаларини танқид қилди.

«Ҳалигача ҳозирги футболдаги офсайд қоидасини ҳазм қила олмайман. Бу жуда ёмон қоида. Ишонинг, футбол офсайдларсиз янада яхшироқ ва жозибалироқ бўларди. Бу қоидани бекор қила олмасам-да, энг камида шуни исботлашга ҳаракат қилишни истардим.

Футбол – томошабоп спорт тури, бироқ бу ўйинни янада жозибалироқ қилиш учун ҳали қоидалар устида яна ишлашимиз керак», - дея ван Бастеннинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар