24.03.2021 09:09
10740
Теглар
Конте «Интер»ни тарк этиши ва АПЛнинг икки клубидан бирида иш бошлаши мумкин

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте клуб унга таркибни кучайтиришни кафолатламаса, ёзда истеъфога чиқиши мумкин, деб ёзади Tuttosport.

Манбага кўра, италиялик мутахассис «Интер»дан кетган тақдирда «Манчестер Юнайтед» ёки «Тоттенҳэм»ни бошқариши мумкин. Таъкидланишича, Контенинг Милан клубидаги маоши йилига  12 млн еврони ташкил этади ва Италиянинг ҳеч бир жамоаси унга бунча маош таклиф қила олмайди. Фақат АПЛ клубларигина мураббийга юқори қийматли битим таклиф қила олишади. 

Конте «Интер»ни 2019 йил ёзидан бери бошқаради. Унинг қўл остида «нерадзурри» дастлабки мавсумда А Серияда 2-ўринни эгаллаганди. Ушбу мавсумда эса жамоа 65 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар