24.03.2021 11:58
4093
ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди

Дисквалификация муддати 6 йил 8 ойни ташкил этади. Блаттер билан бирга ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Валке ҳам футболдан четлаштирилди.

 Ахлоқ бўйича мустақил қўмита судлов палатаси Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттер ва ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Валкени ФИФА ахлоқ кодексини бузишда айбдор деб топди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида хабар қилинди.

 Улар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан 6 йил 8 ой муддатга четлаштирилди.

 ФИФА аввалроқ Блаттерга нисбатан жиноят иши қўзғатишни сўраб, Цюрих кантони прокуратурасига ариза берганди.

Блаттер ва бошқа қатор шахслар 2016 йилда Цюрихда очилган Жаҳон футболи музейи қурилишида маблағлар асоссиз сарфланишига олиб келган шартномаларни тузишга алоқадорликда гумон қилинган.

 Ўтган йил ноябрда Швейцария федерал прокуратураси Йозеф Блаттер ва УЕФА собиқ раҳбари Мишел Платинига нисбатан тергов ишини кенгайтирганди

Прокуратуранинг маълумот беришича, уларга нисбатан "товламачиликда гумон қилиниш" бўйича ҳам суриштирув олиб борилмоқда. Шу сабабли терговчилар 1998–2015 йилларда ФИФАни бошқарган Блаттернинг 2011 йилда ташкилот ҳисобидан Платини ҳисобига 2 млн швейцар франки (1,8 млн евро) ўтказганлиги ҳолатини ўрганмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар