23.03.2021 08:46
3487
«Ювентус» EЧЛга чиқа олмаса, Пирло истеъфога чиқарилади

«Ювентус» мавсум сўнгида бош мураббий Андреа Пирлони ишдан бўшатиши мумкин. 

Tuttosport'нинг ёзишича, италиялик мутахассиснинг тақдири Турин клубининг Чемпионлар Лигасига чиқишига боғлиқ. Агар жамоа «кучли тўртлик»да қолса, раҳбарият мураббийга ишонишда давом этади.

Аввалроқ А Сериянинг 28-тури доирасида «Беневенто»дан (0:1) учралган мағлубиятдан сўнг Пирлонинг клуб президенти Андреа Аньелли билан жанжаллашгани хабар қилинганди.

«Ювентус» А Серияда 4-ўринни эгаллаб турибди ва 5-ўриндаги «Наполи»дан атиги 2 очкога олдинда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар