22.03.2021 08:32
2147
Пирло: «Юве» тасодифий ўйнади. Буюк жамоа либосини кийганда, бошқача ёндашув керак»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 28-туридан ўрин олган «Беневенто»га (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Яхшироқ ўйнашимиз кутилган эди. Аммо кун ҳар жиҳатдан даҳшатли бўлиб чиқди. Бундай ўйнасак, осонгина таслим бўлишимиз мумкин.

Ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, аммо бу осон бўлмаслигини билардик. «Беневенто» – жуда яхши ташкил этилган жамоа. Уларнинг сафини бузиш ўрнига, тасодифий ҳаракат қилдик ва кўплаб хатоларга йўл қўйдик. 

Ўзимизга ишонишда давом этишимиз керак. Мақсадларимиз ўзгармайди, аммо мутлақо бошқача ёндашув керак. Биз буюк жамоанинг либосини кийиб юрибмиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар