21.03.2021 11:16
2035
Левандовски Бундеслига тарихида ҳет-триклар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Штутгарт»га (4:0) қарши баҳсда 3та тўп киритди. 

Gracenote'нинг маълумотига кўра, польшалик 32 ёшли футболчи Бундеслигадаги ҳет-трикларини 13тага етказиб, Марио Гомес ва Клаус Фишерни ортда қолдирди. 

Бу борада рекордчи Герд Мюллер ҳисобланади – 32та ҳет-трик.

Шунингдек, Левандовски бу мавсумда Бундеслигада 25та баҳсда 35та гол уриб, ўз шахсий рекордини ўрнатди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар