20.03.2021 11:03
3195
Зидан мураббийлик фаолияти ҳақида: «10 йиллик шартнома имзолаб, эртасига ишингизни йўқотишингиз мумкин»

«Реал» устози Зинедин Зидан мураббийлик фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Доим футболни яхши кўрганман. Менда ушбу ажойиб клубда ўйнаш ва унда мураббийлик қилиш имконияти бўлди. Ҳар бир лаҳзадан завқландим. Мен қила оладиган ягона нарса – завқланиш, чунки у бир куни тугайди.

Фақат кейинги ўйин ҳақида ўйлайман. 10 йиллик шартномага имзо қўйиб, эртаси куни ишингизни йўқотишингиз мумкин. Ёки, аксинча. Ишимдан ҳар куни мотивация оламан», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар