20.03.2021 23:59
1364
Теглар
БАА чемпионати. «Шаржа» «Ал Васл» билан жанговар дуранг қайд этди, «Ҳатта»да яна мағлубият

БАА чемпионатининг 22-турида «Шаржа» сафарда «Ал Васл» билан тўқнаш келиб, голларга бой баҳснинг 90+2-дақиқасида мағлубиятдан қутулиб қолди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди. «Шаржа» очколарини 41тага етказиб, 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Достон Ҳамдамов ўйнаётган «Ҳатта» эса яна мағлубиятга учради ва 8 очко билан сўнгги поғонада қолди. Достон 69-дақиқада захирага олинди.

БАА Про лигаси. 22-тур, 20 март

Ал Васл — Шаржа 3:3
Голлар: Фигейредо (15, 41), Салмин (50) — Веллитон (49), Рашид (76),  Солиҳ (90+2).

Банияс — Ҳатта 1:0
Гол: Хименес (28).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар