19.03.2021 09:53
1757
Пиоли: «Милан» турнирдан чиқиб кетишга лойиқ эмасди. «МЮ»нинг голлари хатоларимиз натижасидир»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «МЮ»га (0:1, биринчи ўйин – 1:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Турнирдан чиқиб кетганимиздан хафамиз, чунки иккала ўйинда ҳам жамоа ажойиб ҳаракат қилди. 

Биринчи бўлимда гол уришимиз керак эди. Ушбу босқичга етиб келиш учун кўп ҳаракат қилдик ва жамоа чоракфиналга чиқишга лойиқ эди. Бироз кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. 

Ўтган мавсумда яримфиналгача борган, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қатнашган ва атиги 2 ҳафта олдин «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозонган «Юнайтед»га қарши ҳар икки ўйинда жуда кўп иш қилдик. «МЮ» тўпга кўпроқ эгалик қилди, аммо дарвозамизга таҳдид сола олмади.
 
Ўтказиб юборилган голлар рақибнинг ҳаракатидан кўра хатоларимиз натижасидир. Погбанинг голигача хато қилдик. Уни дарвозабон қаршисида бундай эркин қолдириб бўлмасди. 

Агар бугун захира ўриндиғида Манжукич, Ребич ва Леау бўлганида, ҳаммаси бошқача ривожланиши мумкин эди. Кейинги босқичга чиқишга жуда яқин эдик. 

Агар биринчи ўйиндаги Кессиэнинг бекор қилинган голини эсласак, бу баҳонага ўхшайди», — дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар