19.03.2021 15:43
3880
Дана Уайт Ҳабиб Нурмагомедов расман фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«29:0 (барча жангларда ғалаба қозонгани назарда тутилган). 100 фоиз аниқ: у фаолиятини якунлади. Сен билан ишлаш жуда ажойиб бўлди. Кейинчалик ҳам дўст бўлиб қолишимиз қанчалик яхши», деб ёзди Уайт постида ва россиялик жаҳон чемпиони билан суратини илова қилди.

Россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил 24 октябр куни фаолиятидаги охирги жангида америкалик Жастин Гетжини мағлуб этгач, фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Спортчи бундай қарорга онаси сабаб келганини айтган. Шундан кейин доғистонлик спортчи фаолиятини тиклаши борасида кўп гапирилди.

Ҳабиб Нурмагомедов UFC'даги профессионал фаолиятида 29 марта октагонга кўтарилиб, ўзи иштирокидаги барча жангларда ғалаба қозонган. У барча вазн тоифасидаги жангчилар рейтингида мутлақ етакчи бўлиб турганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар