18.03.2021 09:05
4517
Лапортанинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бартомеу, Месси ва Пике ҳам иштирок этишди

«Барселона»нинг янги президенти Жоан Лапортанинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда клубнинг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу, Сандро Росель, Жоан Гаспар ва Энрик Рейна, футболчилар Лионель Месси, Жерар Пике, Серхио Роберто, «Барселона» ва «Барса Б»нинг гандбол, баскетбол жамоалари вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Сайловлар 7 март куни бўлиб ўтганди. Унда 58 ёшли Лапорта 54,28% овоз тўплаб, Виктор Фонт (29,29%) ва Тони Фрейшни (8,58%) ортда қолдирганди. 

Лапорта Каталония клубини 2003 йилдан 2010 йилгача ҳам бошқарган ва ушбу даврда жамоа 2 бор ЕЧЛда, 4 бор Ла Лигада ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар