18.03.2021 18:24
11113
Четлатиш, пенальти ва дуранг. «Турон» ва «Локомотив» Суперлигадаги илк очкосини қўлга киритди

Яйпанда ўтган «Турон» - «Локомотив» учрашуви билан Суперлига 3-турига старт берилди.

Шу куни Мурод Исмоилов қўл остида майдонга тушган «Турон» жамоаси 5-дақиқада Поньевич, 10-дақиқада эса Касмининнинг голи эвазига икки тўп фарқида ғалаба қозонаётган бўлса-да, 16-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов фарқни қисқартирди.

67-дақиқада эса Касминин ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан қайтариб, майдондан четлатилди. 11 метрлик жарима зарбасини эса Абдухолиқов голга айлантирди – 2:2.

Учрашувнинг қолган 20 дақиқалигида икки жамоада ҳам ғалаба тўпини киритиш учун имкониятлар юзага келганди, аммо якунда ҳисоб ўзгармади. Натижада икки жамоа ҳам мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритишди.

Суперлига. 3-тур
«Турон» – «Локомотив» - 2:2

Яйпан, «Ўзбекистон» стадиони
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)
Голлар: Даян Поньевич 5, Владислав Касминин 10 - Жавоҳир Сидиқов 16, Темурхўжа Абдухолиқов 69.
«Турон»: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3. Даврон Умиров, 7. Кваме Карикари, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Владислав Касминин, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (5. Ғиёс Комилов, 70), 30. Синиша Бабич (18. Фозил Мусаев, 66), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев ( 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 66).
«Локомотив»: 35. Жавоҳир Илёсов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (9. Жавоҳир Алижонов, 46), 37. Шерзод Файзиев, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Диего Барданка, 4. Дилшод Комилов (10. Марат Бикмаев, 63), 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 5.Кахи Махарадзе (14. Азиз Омонов, 46), 8. Жавоҳир Сидиқов, 17. Санжар Қодирқулов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов.
Четлатиш: Владислав Касминин, 67 (Л).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар