17.03.2021 20:33
7546
«Ювентус» «Барселона» билан ҳужумчиларини ўзаро алмашиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала билан янги шартнома масаласида ҳали ҳам келиша олганича йўқ.

Calciomercato’нинг ёзишича, Италия клуби аргентиналик ҳужумчи билан шартномани узайтира олмаётгани сабабли ҳужумчисини ёзги трансфер ойнасида «Барселона» форварди Антуан Гризманн билан ўзаро алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқчи. Томонлар Дибала – Гризманн трансфери муҳокамасини аллақачон бошлаган.

Қайд этилишича, бу келишувнинг амалга ошиши Мессига ҳам боғлиқ. Лионель ёзда Каталония клубида қолишга қарор қилса, Дибаланинг янги жамоада ўрнини топиши қийин бўлади. 

Гризманн «Барселона»да йиллик 18 миллион евро маош олмоқда, июль ойида футболчининг маоши яна 3 миллион еврога оширилади. Бу ҳам франциялик ҳужумчининг Турин клубига рад жавобини беришига сабаб бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, 27 ёшли Дибала жорий мавсум А Серияда 11 ўйинда 2та гол ва 2та узатмага муаллифлик қилган бўлса, 29 ёшли Гризманн Ла Лигада 25 ўйинда майдонга тушиб 7та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар