17.03.2021 11:15
8268
Гвардиола EЧЛдаги ғалабалар сони бўйича Моуриньони ортда қолдирди. Олдинда фақат 3 мураббий бор

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб баҳсида «Боруссия» Мёнхенгладбахни (2:0) мағлуб этди. 

Бу – «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола учун турнирдаги 82-ғалаба. У ушбу кўрсаткич бўйича ҳозирда «Тоттенҳэм»ни бошқараётган Жозе Моуриньони (81) ортда қолдирди.

Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар сони бўйича Гвардиоладан фақат 3 мураббий олдинда: Алекс Фергюсон (102), Карло Анчелотти (89) ва Арсен Венгер (86).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар