17.03.2021 11:12
2480
Гасперини: «Афсус. Рақибга гол «совға қилдик». Яхшироқ ўйнашни хоҳлагандик»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Реал»га (1:3, дастлабки баҳс – 0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Танлаган таркибимдан афсусланмайман. Хатога йўл қўймай, рақибга гол совға қилмаслигимиз керак эди. Яхшироқ ўйнашни хоҳлагандик. Натижадан афсусдаман.

Бу турнир – ҳар доим мураббий, футболчилар ва клуб учун фантастик тажриба. Бизда Европанинг энг яхши жамоаларига қарши ўйнаш имконияти бўлди. Ушбу мавсумда яхши ҳаракат қилдик ва фақат сўнгги икки ўйин хафа қилди», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг биринчи тўпи бергамоликлар посбони Спортеллонинг хатосидан сўнг киритилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар