16.03.2021 13:29
11758
Теглар
«Турон» бош мураббийи иккита ўйинга четлатилди, клуб президенти жаримага тортилди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари эълон қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида «Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. «Турон» клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиев «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади», - дейилади ЎФА хабарида.

Куни кеча, Tribuna.uz сайти «Турон» бош мураббийи жазо чораси сифатида Суперлига доирасидаги икки учрашувни мураббийлар ўриндиғи эмас, трибунада ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 13-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» – ОКМК учрашувида ОКМК футболчиси Илҳомжон Ҳамроев рақибига зарба беришга уринганлиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги учун унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Машъал» учрашувида «Машъал» футболчиси Муҳаммад Йўлдошев учрашувда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси футболчининг кўкрак қисмига тепгани учун 2та ўйинга четлаштирилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар