16.03.2021 10:02
2528
Гасперини «Реал» билан баҳс ҳақида: «Имкон қадар ўйинда қолиш учун бир нечта режаларимиз бор»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Реал»га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу йил ўйинлар томошабинларсиз ўтказилмоқда. Афсуски, «Аталанта» мухлислари Европа бўйлаб саёҳат қила олишмаяпти. 

Биринчи ўйиндаги қизил карточка? Бўлажак баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. «Реал» билан рақобатлашмоқчимиз. Шунинг учун фақат олдиндаги баҳс ҳақида ўйлаш муҳимдир. 

Биринчи бўлим бизга ўйин қандай ривожланишини маълум қлади. Рақибга нимани таклиф қилишимиз мумкинлигини тушунишимиз керак. Ғалабани жуда ҳам хоҳлаяпмиз. 

Имкон қадар ўйинда қолиш учун бир нечта режаларимиз бор. Лекин услубимизни ўзгартирмаймиз», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради журналист Жанлука Ди Марцио.

«Реал» – «Аталанта» баҳси бугун, 16 март куни бўлиб ўтади. Дастлабки беллашувда мадридликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар