БАА Про лигасининг 21-турида Дубайнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби ўз майдонида «Шаржа»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик 3 нафар футболчи майдонга тушди. Мезбонлар сафида Жалолиддин Машарипов, меҳмонлар таркибида Отабек Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди. Шунингдек, Дубай клуби таянч яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков 85-дақиқада захирадан майдонга тушди.
«Шабоб Ал Аҳли» очколарини 37тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олди. «Шаржа» 40 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
Достон Ҳамдамов ҳаракат қилаётган «Ҳатта» сафарда «Ҳурфаккан»га ютқазди. Ўзбекистонлик вингер 90+3-дақиқада захирага олинди. «Ҳатта» 8 очко билан сўнгги поғонада қолмоқда.
БАА Про лигаси, 21-тур, 15 март
Шабоб Ал Аҳли — Шаржа 1:0
Гол: Эдуарду (28, пенальти).
Ҳурфаккан — Ҳатта 1:0
Гол: Рамон (86).