15.03.2021 21:13
39422
Теглар
Исломбек Исмоилов ЎФАга чақирилди. «Турон» бош мураббийига нисбатан қандай чора кўрилиши маълум бўлди

Суперлига 2-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Турон» (1:0) учрашувидан кейин ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғирликлари ҳақида асабий руҳда гапирган меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоиловга нисбатан қандай чора кўрилиши маълум бўлди.

Tribuna.uz хабарига кўра, бугун, 15 март куни «Турон» бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев Ўзбекистон футбол ассоциациясига чақирилган. Ташкилотнинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан бош мураббийнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув ҳакамлари шаъни ва ўзбек футболидаги қинғирликлар ҳақидаги гаплари юзасидан тушунтириш сўралган. 

Қўмитанинг жазо чораси тариқасида, Исломбек Исмоилов Суперлига доирасидаги навбатдаги икки учрашувни мураббийлик ўриндиғида эмас, трибунада ўтказиши кутилмоқда. У 3-турдаги «Локомотив» ва 4-турдаги «Насаф»га қарши ўйинларда «Турон» мураббийлар ўриндиғидан жой олмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тез орада бу борада расмий маълумотни эълон қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззахдаги учрашув бош ҳаками Виктор Серазитдинов ўйиндаги ўта қўпол ва натижага таъсир қилган хатолари учун ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан номуайян муддатга футболдан четлатилгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар