14.03.2021 11:26
2413
Зидан: «Жамоада характер бор. Иккала турнирда ҳам курашни давом эттирамиз»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган «Эльче»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ёқимли ҳиссиётлар. Иродали ғалабани қўлга киритдик.

Қилаётган ишларимизга ишонамиз, Танаффусгача ҳам 2-3та гол уришга имкониятларимиз бўлди. Аммо якунда чиройли голлар урдик. Натижа адолатли. 

Бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. «Эльче» кам гол ўтказиб юборади. Жисмонан жуда кучли жамоа. 3 очко олдик ва шу тарзда давом этамиз. 

Кетма-кет тўртинчи ўйинда 85-дақиқадан сўнг гол урдик. Характеримиз ёқади. Лекин аввалроқ гол уриб, ўйинни хотиржамлик билан якунлаганимиз маъқул. Иккала турнирда ҳам курашамиз. Ўзимизга ишонамиз. 

Пенальти берилмагани? Ҳакамларнинг ва бизнинг ишимиз бошқа. Эпизодни кўрдим, у ерда пенальти бордек туюлди», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради АS.

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 55-дақиқасида «Эльче» жарима майдончаси ичида «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос йиқитилди, аммо ҳакам пенальти белгиламади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар