13.03.2021 10:08
1796
«Ювентус» – «Наполи» баҳсининг санаси ўзгарди

А Сериянинг 3-туридан ўрин олган «Ювнетус» – «Наполи» баҳси 7 апрелда ўтказиладиган бўлди.

Беллашув 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Неапол клубига жамоада коронавирус авж олгани учун Туринга учишга рухсат берилмаганди. 

Шундан кейин А Серия раҳбарияти «Наполи»га техник мағлубият ёзган. Лекин неаполликлар судга мурожаат қилиб, қарорни бекор қилдиришга муваффақ бўлишганди.

Сўнг ўйин 17 мартда ўтказилиши режалаштирилган эди.  Лекин А Серия раҳбарияти икки томоннинг келишувига асосан баҳснинг санасини яна ўзгартирди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар