13.03.2021 10:25
2232
«Кротоне»нинг нигериялик ҳужумчиси Обафеми Мартинснинг рекордини янгилади

«Кротоне» ҳужумчиси Симоне Нванкво Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Лацио»га (3:2) қарши баҳсда дублга эришди.

28 ёшли футболчининг ушбу мавсумдаги тўплари 12тага етди ва у А Сериянинг бир мавсумида энг кўп гол урган нигериялик футболчига айланди. 

Бунгача рекорд «Интер»нинг собиқ форварди Обафеми Мартинсга тегишли эди. У 2004/05 йилги чемпионатда 11та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар