12.03.2021 13:41
4842
Теглар
ЖЧ-2022 саралаш босқичи марказлашган ҳолда ўтказилади. ОФК Ўзбекистон жойлашган гуруҳ ўйинлари мезбонлигини Саудия Арабистонига топширди

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти 2022 йилда Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинлари марказлашган ҳолда 8та давлатда ўтказилишини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган «D» гуруҳи ўйинлари мезбонлиги Саудия Арабистонига топширилган. Гуруҳ босқичининг қолган ўйинлари ушбу мамлакатда 31 майдан 15 июнь кунигача ўтказилади. 

Tribuna.uz манбасига кўра, «D» гуруҳи учрашувларига Ўзбекистон ҳам мезбонлик қилиши мумкин бўлган, бироқ ЎФА ўйинларни ўтказишга хайрихоҳлик билдирмаган. Натижада баҳслар жуда иссиқ об-ҳаво шароити бўлишига қарамай, Саудия Арабистонига топширилган.

Гуруҳ ўйинлари ўтадиган мезбон мамлакатлар:
«А» гуруҳи: Хитой
«B» гуруҳи: Кувайт
«C» гуруҳи: Баҳрайн
«D» гуруҳи: Саудия Арабистони
«E» гуруҳи: Қатар
«F» гуруҳи: Япония
«G» гуруҳи: БАА
«H» гуруҳи: Жанубий Корея

ЖЧ-2022. Гуруҳ босқич ўйинлари

3 июнь
Саудия Арабистони - Яман
Фаластин - Сингапур

7 июнь
Ўзбекистон - Сингапур

11 июнь
Яман - Ўзбекистон
Сингапур - Саудия Арабистони

15 июнь
Саудия Арабистони - Ўзбекистон
Фаластин - Яман

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 5-туридан кейин 3 ғалаба ва 2 мағлубият билан 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Саудия Арабистони миллий жамоаси эса 4 ўйинда кейин 8 очко билан 2-ўринда бормоқда. Сингарпурда – 7, Яманда – 5, Фаластин ҳисобида эса 4 очко бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар