12.03.2021 12:07
3571
Гасперини ЕЧЛ 1/4 финали Роналду ва Мессисиз ўтиши ҳақида: «Бу турнирда асосийси – жамоа»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини 16 йилда илк бор Чемпионлар Лигаси чоракфинали Криштиану Роналду ва Лионель Мессисиз ўтиши ҳақида фикр билдирди.

«Уларнинг ўртасида жуда оғир ва ақл бовар қилмайдиган рақобат мавжуд. Бу – фантастика. 

Умид қиламизки, улар кўпроқ ўйнашади. Аммо қачондир фаолиятларини якунлашади. Уларнинг ортидан Ҳоланд ва Мбаппе келмоқда. Лекин Чемпионлар Лигаси – жамоа асосий ролни ўйнайдиган турнир», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар