11.03.2021 12:00
2772
ОЧЛ «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичи учта мамлакатда ўтказилади. «Пахтакор» БААда ўйнайди

Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ-2021 гуруҳ босқич учрашувлари марказлашган ҳолда қайси мамлакатларда ўтказилишини эълон қилди.

Унга кўра, «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқич баҳслари 14-30 апрель кунлари учта мамлакат – Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистонда ўтказилади.

«А», «С» ва «D» гуруҳи ўйинлари Саудиянинг Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида ўтказилса, «B» гуруҳини БААнинг Шаржа шаҳри, «E» гуруҳини эса Ҳиндистоннинг Гоу шаҳри қабул қилади.

Шу тариқа, «B» гуруҳидаги «Пахтакор» ўйинларини БААда ўтказадиган бўлди. ОКМК плей-офф баҳсида Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубини мағлуб этса, «А» гуруҳидан жой олиб, Саудия Арабистонига боради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар