11.03.2021 08:52
7910
Мбаппе Мессининг рекордини янгилади

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона»га (1:1, биринчи ўйин – 4:1) қарши жавоб баҳсида пенальтидан тўп киритди.

Opta'нинг маълумотига кўра, бу – француз учун Чемпионлар Лигасидаги 25-гол. У турнир тарихида ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди – 22 ёш 80 кун.

Бунгача рекорд 25та голни 22 ёшу 286 кунлигида урган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар