11.03.2021 08:50
7305
Куман: «Биринчи бўлимдан сўнг камида 2:1га лойиқ эдик. Месси жамоанинг келажагига шубҳа қилмаслиги керак» 

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «ПСЖ»га (1:1, биринчи ўйин – 1:4) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Турнирни тарк этяпмиз ва бу – спортдаги энг муҳим жиҳат. Аммо ҳиссиётлар ёмон эмас. Рақибга қийинчилик туғдирган имкониятларга эга бўлдик.

Биринчи бўлимда «ПСЖ»дан яққол устун эдик. Кўпроғига лойиқ эдик. Камида 2:1га. Ўшанда иккинчи бўлим бошқача бўларди.

Рақиб биринчи ўйинда самарали ўйнади ва 4та гол урди. Биз эса 1та. Катта фарқ. 

Муваффақиятсизликда жамоани танқид қилиш нотўғри. Улар чарчашди. Баъзида омадимиз келмади ва рақиб дарвозабони (Кейлор Навас) майдондаги энг зўр футболчига айланди. Имкониятлардан фойдалана олмадик.

Месси бир қанча вақт жамоанинг ривожланиши, яхшиланиши ва биз амалга ошираётган ўзгаришларни кузатиб борди. У маҳоратли, истиқболи бор ёш футболчиларни кўрмоқда. Лео ушбу жамоанинг келажагига шубҳа қилмаслиги керак», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар