11.03.2021 12:11
2270
Аргентиналиклар Марадона ўлими тафсилотлари тергов қилинишини талаб қилишмоқда 

10 март куни Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган афсонавий футболчи Диего Марадонага бағишланган намойиш бўлиб ўтди. Намо  йишчилар собиқ футболчининг ўлими тафсилотларини тергов қилишни талаб қилишди.

Намойиш “У ўзи ўлмади, уни ўлдиришди” шиори остида ўтган. Иштирокчилар Марадона ўлими тафсилотлари тергов қилинишини ва айбдорлар жазоланишини талаб қилишган. 

Аргентинанинг Clarin портали хабар беришича, полиция намойиш боришини назорат қилиб турган.

Маълумотларга кўра, Марадонанинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Бироқ полиция уни даволаган шифокор Леополдо Луке ҳамда унинг ўлими куни уйида навбатчилик қилган ҳамширани лоқайдликда гумон қилган.  

Токсикологик экспертиза Марадона организмида спиртли ичимлик ёки гиёҳванд модда изларини аниқламаган. Криминалистлар ҳам спортчининг қони ва сийдигини таҳлил қилишганда унда фақатгина психотроп воситалар борлигини аниқлашган. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар