10.03.2021 11:14
3911
Манба: Неймар Мессига уни «ПСЖ»га ўтишга кўндириш мақсадида яна қўнғироқ қилди

«Барселона» билан шартномаси ёзда якунланадиган ҳужумчи Лионель Мессининг жамоадаги келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.

«ПСЖ» вингери Неймар собиқ жамоадошини парижликлар сафида кўришни хоҳламоқда. Бразилиялик футболчи Мессини «ПСЖ»га ўтишга ундаб, унга яна бир қўнғироқ қилди, деб ёзади L'Equipe.

Неймар аргентиналик ўйинчига Париждаги ҳаёт ва, шунингдек, ушбу шаҳарда яшашнинг афзалликлари ҳақида айтиб берди. 

Аввалроқ Неймар февраль ойи ўрталарида ҳам Мессига ушбу масала бўйича қўнғироқ қилгани хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар