09.03.2021 16:06
3470
Теглар
Неймар «Барселона»га қарши ўйнамайди

«Пари-Сен Жермен»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида «Барселона»га қарши майдонга туша олмайди.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, Неймар ўтган ҳафтадан жамоавий машғулотларга қисман қўшилган бўлса-да, асосан якка тарзда тикланиш машқларини ўтказмоқда. Шу боис унинг собиқ жамоасига қарши чоршанба кунги баҳсда майдонга тушмаслиги аниқ. Шунингдек, шу куни «ПСЖ»га Хуан Бернат ва Мойзе Кин ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс 10 март, чоршанба оқшомида Парижда ўтказилади. Дастлабки ўйинда француз клуби Каталонияда испан жамоаси устидан 1:4 ҳисобида зафар қучганди. 

Эслатиб ўтамиз, Неймар бир ой аввал – 11 февраль куни Франция кубоги 1/32 финали доирасида «Канн»га қарши учрашувда (1:0) жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар