09.03.2021 12:01
2581
Анри: «Арсен фиклашимни ўзгартирган. Пепдан ақл бовар қилмайдиган нюансларни ўргандим»

«Арсенал» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри собиқ мураббийлари Арсен Венгер ва Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

«Арсен фикрлашимни ўзгартирган. Ўша пайтда бу менга керак эди. Янада ишончли ҳаракат қилишим, футболчи сифатида нималарга қодирлигимни англашим керак эди.

Ўзимга тўғри саволлар беришни бошладим. Илгари доим бошқаларни айблаган бўлсам, энди хатони ўзимдан қидираман. Бошқаларга «Ҳей, ёрдам бер!» дейиш ўрнига, уларга ёрдам беришим кераклигини тушуна бошладим. 

Пеп – тактикалар бўйича мутахассис. У ўзи учун муаммо бўлиши мумкин бўлган жуда кўп нарсаларни кўради ва уларни ўзгартиришни хоҳлайди. Аммо у тактикаларга жуда берилган. Ундан ақл бовар қилмайдиган нюансларни (нозик жиҳатлар, фарқлар) ўргандим», – деб Анрининг сўзларини келтиради FourFourTwo нашри.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар