08.03.2021 12:43
3867
Зидан «Реал» бошқарувидаги ўйинлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди

Зинедин Зидан Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:1) қарши баҳсда «Реал» бош мураббийи сифатидаги 246-ўйинини ўтказди.

Натижада франциялик мутахассис «қироллик клуби»да энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар ичида 2-ўринга чиқиб олди. У Висенте Дель Боске билан тенглашди. Олдинда фақат Мигель Муньос бор – 605 ўйин.

Маълумот учун, «Реал» Зидан қўл остидаги 246 баҳсда 161 ғалаба, 50 дуранг ва 35 мағлубиятни қайд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар