08.03.2021 08:44
3883
Зидан: «Чемпионлик учун охиригача курашамиз»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳар доимгидек ҳакамларнинг ишига баҳо бермоқчи эмасман. Биламизки, бу – қийин иш. Уларнинг қарорларини ҳурмат қилиш керак. Қўл билан ўйналган вазиятларни баҳолаш жуда мураккаб. Футболчилар қўл билан ўйин борлигини айтишди, ҳакам бундай эмаслигини таъкидлади. Нима десам ҳам, ҳеч нарса ўзгармайди (41-дақиқада «Реал» бурчак зарбасини амалга оширгач, тўп «Атлетико» ҳимоячиси Фелипенинг қўлига теди. Аммо ҳакам Алехандро Эрнандес пенальти белгиламади).

Биринчи бўлим «Атлетико»нинг, иккинчи бўлим бизнинг устунлигимизда ўтди. 

Мақсадимиз – ишлашда давом этиш. Олдида ҳали кўплаб ўйинлар борлигини биламиз ва ғолиблик учун охиригача курашиш ниятидамиз. Бундай яхшироқ бўлишимиз мумкинлигини биламиз», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар