08.03.2021 14:14
8052
«Ливерпуль» мухлислари Мбаппе трансфери учун маблағ йиғишни бошлашди

«Ливерпуль» мухлислари «Пари Сен-Жермен» форварди Килиан Мбаппени ўз жамоалари сафида кўрмоқчи.

Goal’нинг ёзишича, инглиз клубининг икки нафар ашаддий мухлиси GoFundMe сервиси орқали франциялик ҳужумчини сотиб олиш учун маблағ йиғишни бошлаган. Тўпланиши белгиланган маблағ - 250 миллион фунт стерлинг.

«Ҳозирги шароитда «Ливерпуль»да ушбу трансферни амалга ошириш учун етарлича маблағ йўқлиги боис, биз бу масъулиятни бўйнимизга олиб, клубимизнинг жаҳондаги миллионлаб мухлисларидан ушбу суммани йиғишга киришдик. Бутун дунёда қарийб 100 миллион нафар «Ливерпуль» ишқибозлари бор. Бу акциямизда барча мухлислар иштирок этган тақдирда ҳар бир мухлисга 2,5 фунт стерлингдан тушади. Ўшанда клубимиз Килиан билан музокарага киришса бўлади. Келинглар, футбол тарихида мухлислар томонидан йиғилган пул эвазига амалга оширилган энг биринчи ва энг катта трансферга қўл уриш учун бирлашайлик», - дейилади клуб мухлислари баёнотида.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ доирасида «Энфилд»да кетма-кет 6-ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 43 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар