08.03.2021 16:56
3506
Кейсукэ Ҳонда «Нефтчи» Боку билан келишувга эришди

Озарбойжоннинг «Нефтчи» клуби «Милан» ва Япония миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Кейсукэ Ҳонда билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда AzeriSport.

Манбанинг ёзишича, 34 ёшли футболчи яқин кунларда Бокуга етиб келади ва жамоа сафида машғулотларга киришади. Томонлар бир йиллик шартнома борасида келишувга эришган ва Ҳонда Озарбойжонда муваффақиятли ўйнаб кета олса, шартнома яна узайтирилиши мумкин.

Аввалроқ, япониялик футболчи Португалиянинг «Портимоненсе» клуби билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳонданинг сўнгги клуби Бразилиянинг «Ботафого» клуби бўлиб, у 2020 йил якунида жамоани тарк этганди.

Маълумот учун, Кейсуке футболчилик фаолиятидан ташқари, 2018 йилдан буён Камбожа миллий жамоаси бош мураббийи саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар