08.03.2021 12:41
1507
Бензема: «Биринчи бўлимда «Атлетико», иккинчисида «Реал» кучли ўйнади. Биз учун яхши натижа»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи 88-дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Ўйлашимча, яхши ўйин намойиш этдик. Рақиб кучли эди. Биринчи бўлимда улар яхшироқ ўйнашди, иккинчисида эса биз. Биз учун яхши натижа.

Гол урганда бироз ғазабландим, чунки бир неча дақиқа олдин буни уддалашим мумкин эди. Лекин Облак ажойиб сейвларни амалга оширди. Ўйинларда кўпроқ гол уришимиз керак. Бизда ҳар доим етарлича имкониятлар бўлади», – дея Бенземанинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар