07.03.2021 09:27
1640
Пирло: «Ювентус» ўйинга 20 дақиқа кечроқ киришди, аммо рақибнинг голига жамоамнинг реакцияси ёқди»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 26-туридан ўрин олган «Лацио»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинни ёмон бошладик, нотўғри пасдан сўнг гол ўтказиб юбордик. Аммо кўплаб футболчилар йўқлигига қарамай, жамоа яхши ҳаракат қилди. Таслим бўлмадик, суръатни аста-секин ошириб бордик ва бу энг муҳими эди. 

Билдикки, бу ўйин финалга тенг эди. Ўз позициясида ўйнамаганлар ҳам профессионаллик намойиш этишди. Асосийси 3 очкони қўлга киритдик. 

Данило яримҳимояда, Бернардески эса чап қанотда ўйнашга тайёр эди. Улар мақтовга лойиқ. Энг муҳими гол ўтказиб юборгач, жамоанинг реакцияси менга ёқди. 

Ўйнашни 20 дақиқа кеч бошладик. Бу – бўлиши мумкин ҳолат. Баъзи футболчилар таркибга энди қайтишмоқда, баъзилар ўз позицияларида ўйнашмади. Бир неча йиллардан бери бир таркибда ўйнаётган ва ушбу баҳсга бир ҳафта тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлган «Лацио»га қарши ўйинда камбэк қилиш осон эмас», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар