БАА чемпионатининг 19-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик футболчилар ҳам навбатдаги ўйинларини ўтказишди.
Дубайнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби меҳмонда пешқадам — «Ал Жазира» билан баҳснинг 90+2-дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди. Дубайликлар сафида Жалолиддин Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди. Одил Ҳамробеков эса 79-дақиқада захирадан майдонга тушиб, дебютини ўтказди.
Аутсайдер «Ҳатта» ўз майдонида «Ал Фужайра»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Мезбонлар таркибида Достон Ҳамдамов 73-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Лекин «Ҳатта» 10 киши бўлиб қолганига қарамай, 85-дақиқада ғалаба голини урди.
БАА Про Лигаси, 19-тур
Ал Жазира — Шабоб Ал Аҳли 1:1
Голлар: Косанович (90+2) — Эдуарду (60).
Ҳатта — Ал Фужайра 1:0
Гол: Жонатас (85, пенальти).
Четлатиш: Достон Ҳамдамов (73).