06.03.2021 13:59
1262
Теглар
«Суперлигага қайтдик, дейиш бизга ҳам насиб қилсин». Фарғона вилояти ҳокими «Нефтчи» тақдимот маросимида Про лигада ғолиб бўлиш вазифасини қўйди

Про лига янги мавсуми олдидан «Нефтчи» клуби Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, клуб раҳбар, ҳомийлари, мухлислар ва ОАВ вакиллари қаторида Kun.uz ҳамда Tribuna.uz сайти мухбирлари иштирок этишди.

Тақдимот маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни, хусусан футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, профессионал футбол клубларини шакллантириш, мазкур спорт турини ҳақиқий миллионлар ўйинига айлантириш, иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш муҳим вазифага айланганини таъкидлади.

«Нефтчи» Ўзбекистонда катта тарихга эга клуб, жамоа ўтган йиллар давомида Осиё майдонларида ҳам ўйнаган. Биз «Нефтчи»нинг аввалги шон-шуҳрати ва обрўсини тиклашни мақсад қилганмиз. Бунинг учун малакали мураббийлар штаби ва Суперлига клубларида тўп сурган футболчилардан иборат яхши жамоа тузилди. Вилоят футболи раҳбарияти сифатида биз ва минглаб фарғоналик мухлислар «Нефтчи»ни мавсум давомида қўллаб-қувватлаймиз ва умид қиламизки жамоа ишончимизни оқлайди. Мавсум якунида «Нефтчи» Суперлигага қайтди, дейиш ва барчангизни Про лига ғолиблиги билан табриклаш насиб қилсин», - деди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич ва клуб олдига Суперлига вазифаси қўйилганини маълум қилди.

Жорий йилги миллий чемпионатнинг Суперлига ва Про-лига баҳсларида Фарғона вилояти шарафини «Қўқон-1912», «Турон», «Нефтчи», «Истиқлол» жамоалари ҳимоя қилади. Вилоят ҳокими барча клубларга омад тилади.

Тадбирда «Нефтчи» бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов сўзга чиқиб, эътибор ва яратилаётган шароитлар учун вилоят ҳокими ва Фарғонадаги ҳомий ташкилотларга жамоа номидан миннатдорчилик билдирди. Раҳбарият ишончига яраша жамоа Суперлигага чиқиш учун бор куч ва имкониятини ишга солишига ваъда берди.

«Нефтчи» футбол клубининг моддий-техник базаси мавжуд, энди уни янада мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш каби вазифалар олдимизда турибди. Энг асосийси бу йил яна чиройли ўйинларимиз билан мухлисларни қувонтирамиз, уларнинг ишончини оқлаймиз», - деди Илҳомжон Мўминжонов.

Тақдимот маросимида «Нефтчи» ПФК мураббийлари штаби, футболчилар, таркибга келиб қўшилган легионерлар, жамоа либоси ва «Нефтчи» ПФК янги логотипи билан таништирилди.

Шундан сўнг жамоага янги таклиф этилган футболчиларнинг расмий таништирув маросими ташкил этилди. 

Қуйида 2021 йилги Про лига мусобақаларида иштирок этадиган «Нефтчи» футболчиларининг тўлиқ рўйхати келтирилган:

Дарвозабонлар: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов (Насаф), 12. Шуҳратилло Раҳмонов, 45.Акбар Тўраев.

Ҳимоячилар: 18. Сайдулло Раҳматов (ОКМК), 22. Умар Адҳамзода (Нефтчи), 18.Шавкат Муллажонов (Сўғдиёна), 33.Тоҳиржон Шамситдинов (Навбаҳор), 2.Акмал Шораҳмедов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5.Дарко Станоевич (Сербия), 44. Дарко Станоевич (Сербия).

Яримҳимоячилар: 8.Исломбек Каримов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 7.Собит Синдаров (Қўқон-1912), 6.Худойшукур Сатторов (Металлург), 21.Аъзамжон Алиев (Сурхон), 14.Шерзод Каримов (Сурхон), 11.Иззатилла Абдуллаев (Бухоро), 10.Сардор Абдунабиев (ОКМК), 77.Жасурбек Абдулбеков (Бунёдкор), 71.Руслан Рўзиев (Пахтакор).

Ҳужумчилар: 25.Сарвар Солиев, (Сурхон), 91.Марко Обрадович (Сербия), 9.Отабек Зокиров (Нефтчи), 99.Улуғбек Ҳошимов (Пахтакор), 13.Абдул Азиз Юсупов (Локомотив). Достон Тошматов (Нефтчи).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар