06.03.2021 08:42
1358
Бензема «Реал» машғулотларига қайтди. У дербида майдонга тушиши мумкин

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 26-тури доирасида «Атлетико»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. 

Франциялик футболчи жума куни жамоанинг умумий гуруҳдаги машғулотларида қатнашди. 

Бензема мадридликларнинг сўнгги 3 ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. У сўнгги бор 14 февралда «Валенсия» (2:0) билан баҳсда майдонга тушганди. 

Ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 21та ўйинда 12та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар