04.03.2021 09:35
8044
Куман «Севилья» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания Кубоги яримфинали доирасида «Севилья»га (3:0, биринчи ўйин – 0:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоа чарчаб, силласи қуригунча курашди. Бу ақл бовар қилмайдиган эди. «Барса»нинг бугунги ишидан мамнунман.  Ғалаба қозонишга лойиқ эдик. Менимча, иккала баҳсда ҳам яхшироқ эдик. 

Босим ўтказдик ва олдинга бордик. Жамоа жисмонан ва руҳан жуда кучли. Балки, ажойиб футбол кўрсатмагандирмиз, аммо тўпга эгалик қилдик ва имкониятлар яратдик. Бу ғайриоддий ўйин бўлди.

Биз ҳар доим ушбу кубок ғолиблигига ишонганмиз ва ҳеч қачон ундан воз кечмаганмиз. Бу менталитетга боғлиқ. Мураббий сифатида жамоамдан бундан кўпроғини талаб қила олмайман. 

Финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Ғалабани мухлислар билан нишонлашни хоҳлайман. Стадионда 90 минг киши бўлиши керак. Финалда мухлислар бўлади, деган умиддаман», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар