04.03.2021 12:06
5276
Испания футбол клублари давлатдан ёрдам олгани учун жазога тортилди

Суд Испания ҳукумати уларга ва яна икки клубга асоссиз равишда солиқ имтиёзлари тақдим этган деб топди. Улар нотижорат ташкилотлари деб ҳисобланган ва шу боис бошқа клубларга нисбатан 5 фоизга камроқ солиқ тўлаган.

 Испаниянинг "Барселона" ва "Реал Мадрид" клублари давлатдан ноқонуний ёрдам олгани учун 5 миллион евродан жарима тўлаши мумкин. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Хабарда айтилишича, Европа суди Испания ҳукумати уларга ва яна икки клубга асоссиз равишда солиқ имтиёзлари тақдим этган деб топди. Улар нотижорат ташкилотлари деб ҳисобланган ва шу боис бошқа клубларга нисбатан 5 фоизга камроқ солиқ тўлаган.

 Ушбу иш 2016 йилдан бери давом этиб келмоқда ва Европанинг барча суд инстанцияларидан ўтди. Европа суди ҳукми якуний қарор ҳисобланади. Жариманинг аниқ миқдорини Испания ҳукумати белгилайди.

Қайд этилишича, суд ҳукми Испания "гранд"лари учун оғир молиявий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин. Январь охирида "Реал"нинг 900 миллион, "Барселона"нинг қарзи эса бир миллиард евродан ортиқлиги маълум бўлган.

Аввалроқ «Барселона»нинг собиқ президенти Хосеп Бартомеу, ижрочи директори Оскар Грау ва юридик хизматлар бўйича масъул Роман Гомес Понти қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар