04.03.2021 14:55
4134
«Интер» Лукаку учун «МЮ»га бонус пулини тўлаб берган 

«Интер» клуби жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг трансфер бонусини «Манчестер Юнайтед»га тўлаб берган, дея хабар бермоқда La Repubblica нашри. 

«Миланликлар Ромелу Лукукунинг ўтган мавсумдаги муваффиятли ўйинлари учун «МЮ»га 1,9 миллион евро тўлаб бериши лозим эди. Пандемия сабабли томонлар ушбу маблағни 2021 йилнинг июль ойига қадар тўлаб берилиши масаласида келишувга эришган. Шунга қарамай, «Интер» январь ойида бу маблағни Манчестер клуби ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Клубларнинг муносабати совуқлашгани ёлғон, икки томон ҳам дўстона алоқаларни сақлаб келмоқда», - дейилади  La Repubblica журналисти Франко Ванни хабарида.

Аввалроқ, «Интер» Лукакунинг трансфер келишуви бўйича «МЮ»га бонус сифатида яна 5 миллион евро тўлашни кечиктираётгани, шу сабабли миланликларга трансфернинг қолган қисмини тўлиқ ҳолда тўлаб бериш мажбурияти юкланиши ҳақида хабар берилганди. Бунинг имкони топилмаса, «Юнайтед» миланликлар ҳужумчиси Лаутаро ёки ҳимоячи Милан Шкриньярни сўраётгани айтилганди.

Маълумот учун, «Интер» Лукакунинг 74 миллион евро трансфер пулидан ҳозиргача фақатгина 24 миллион евросини «МЮ»га тўлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар